Яратилиш санаси 09.08.2022

ИМОН - ИҚРОР ВА ТАСДИҚДАН ИБОРАТ

Ахли суннат Имоми Аъзам Абу Ханифа рахимаҳуллоҳ "Фиқҳул акбар" да  шудай дедилар: "Имон тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқ қилишдир". 

Мулла Али Қори хазратлари мазкур матнга шарх бераркан, айни матн соҳиби, Имом Абу Ҳанифа рахимаҳуллоҳнинг "Васият" китобидан қуйидагиларни келтиради: "Имон ошкора тил билан иқрор этиш ва уни чин дилдан тасдиқ қилишдир. Иқрорнинг ўзи имонга ҳисоб этилмайди. Акс ҳолда, мунофиқларнинг бири мўмин дейилган бўларди.

Шунингдек, тасдиқнинг ўзи ҳам имонга ҳукм қилинмайди. Акс ҳолда, аҳли китоблар ҳам мўмин хисобланган бўларди. 

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида бундай деган:" Мунофиқлар хузуринга келганларида, гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан, дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта сен унинг Расули эканингни билади. Ва Аллоҳ гувоҳлик берурки, албатта мунофиқлар ёлғончидирлар. (Мунофиқун сураси, 1-оят). 

Асл имон эса Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Расул эканини чин дилдан тан олса бўлди. Шарти шуки, ундан талаб қилинганда қалбидаги эътиқодини тилида ошкора айтиб берсин.   

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар