Яратилиш санаси 08.08.2022

Поклик

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини аввало руҳий-маънавий покликка, сўнгра жисмоний тозаликка чақиради. Ибодатнинг қабул бўлиши, ниятнинг холису поклигида, бадану либоснинг тозалигидадир. Ибодат деганда аввало бандачилигимиз сўнгра ҳар бир ишики инсониятга фойдаси бор, ҳалол беғараз амалларнинг барчаси ибодатга киради. Беғараз, самимий табассум бағишлаш ҳам ибодатга киради. Ён-атроф озодалигига, баданимиз тозалигига, соғлигимизга эътибор беришимиз буларнинг барчаси ибодатдир. Ҳар бир ишда савоб бўлса буларнинг барчаси ибодатдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб, Ўзинниг маҳбуб бандаларининг сифати баёнлаб дейди:

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

“Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”[1].

Демак, Парвардигори оламга севикли банда бўлиш учун инсон ўзини, ён-атрофининг поклигига диққат қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилганларидек:

عن عائشة ، قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الإسلام نظيف فتنظفوا ، فإنه لا يدخل الجنة إلا نظيف »

“Пок бўлинглар, зеро Ислом дини покдир ва фақат пок кишилар жаннатга кирурлар”

عن عبد الله قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « النظافة تدعو إلى الإيمان ، والإيمان مع صاحبه في الجنة »

“Поклик кишини иймонга чақиради. Иймон эса, ўз эгасини билан жаннатда биргадир”

Динимизнинг асоси, иймонимизнинг бир бўлаги поклик экан, диққат қилишимиз лозим бўлган аввалги нарсамиз тозалик ва озодалик бўлиши керак.

Пайғамбаримиз с.а.в.ннг даврларида бир эронлик табиб Мадинада келиб яшайди. Лекин орадан бир неча ойлар ўтса ҳам унга ҳеч ким касалликдан шикоят қилиб келмайди. Ваҳоланки, Мадинада ундан бошқа табиб йўқ эди. Бир куни Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига келиб бу ҳолни арз этганида Пайғамбаримиз с.а.в.: “Мен ва саҳобаларимиз касал бўлмаймиз, юртингга қайтиб кетаверишинг мумкин” дейдилар. Ўшанда Расулуллоҳнинг 33 мингта саҳобалари бор эди. Чунки барча саломатлик Исломда, чунки ҳам маънавий, ҳам жисмоний касалликлар давоси суннатдадир.

Муҳаммад Нажмиддинов
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ходими

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар