Мақолалар ва янгиликлар

Мақолалар

Жаннат райҳонлари

29 Апрель 2021 03:32 0

Фарзандн дунёдаги берилган неъматлар ичидаги энг орзу қилинганидир.

Мақолалар

БИДЪАТЧИНИНГ ОҚИБАТИ

01 Апрель 2021 03:37 0

Мўмин киши бидъат-ҳурофотлардан доим йироқ бўлиши, ҳамиша кўпчилик билан ҳамфикр бўлиши, нодир ғоялари билан жамиятдан ажрамаслиги керак

Мақолалар

Ҳанафийликда рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш масаласи

25 Март 2021 05:44 174

Ҳанафий уламолари намозда рукуъдан аввал ва кейин қўл кўтариш масала борасида икки қўлни фақат биринчи такбирда кўтариш суннат, қолган такбирларда эса қўлни кўтариш жорий қилинмаган дейдилар

"Инглиз тилида сўзлашиш малакасини ошириш"

14:49 30 Январь 2019 1275

Билим юртида январ ойи ингилиз тили фани ойлиги деб эълон қилинди.

Фан ойлиги тадбирлар режасига биноан жорий йил 30 январ куни “Инглиз тилида сўзлашиш малакасини ошириш" мавзусида ўқитувчи ва талабалар ўртасида семинар-тренинг ўтказилди.

Унга Наманган давлат университети инглиз тили филологияси инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчилари Ҳалима Муҳаммадиева, Кўкибаева Маҳлиё ҳамда АҚШ таълим маркази ўқитувчиси Шеннон Роучлар ташриф буюрдилар.

Тадбирни ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари очиб, билим юртида ўтказиб келинаётган фан ойликлари ва унда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди ва бугунги тадбирга ташриф буюрган меҳмонларини таништирди.

Тадбирда сўз олган Шеннон Роуч АҚШ таълим тизимининг ўзига хос томонлари ҳақида сўз юритиб, билим юрти талабалари билан инглиз тилида мулоқот ўтказди. Талабаларнинг инглиз тилидаги сўзлашувларини кўриб, жуда ҳайратланганлиги, диний билим даргоҳида таҳсил олаётган талабаларнинг инглиз тилида бемалол сўзлашишлари унда ўзгача таассурот қолдирганлигини эътироф этди.

Сўнг талабаларга инглиз тилида оғзаки нутқни ривожлантиришда инглиз тилидаги кўрсатув ва фильмларни томоша қилиш ҳамда ингиз тилидаги сўзлашув китобларини мутолаа қилиш орқали сўз бойлигини ошириш мумкинлигини айтиб ўтди.

Билим юрти инглиз тили фани ўқитувчиси Алишер Анваров ташриф буюрган меҳмонларга билим юрти жамоаси номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир сўнгида талабалар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

 

 

Олимхон Исақов, Алишер Анваров
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари