Имом Замахшарий ва унинг асарларини илм-фан оламида тутган ўрни

12:42 01 Март 2019 1700

Имом Замахшарийнинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Хоразмий бўлиб милодий 1074 йил ҳижрий 467 йилда Замахшар қишлоғида таваллуд топган. Замахшарий номланиши ҳам шу қишлоққа нисбатан айтилади. Имом Замахшарий Бухоро, Самарқанд мадрасаларида ўқиб, ундан сўнг Бағдодга бориб, у ернинг олимларидан илм олади, ундан сўнг Маккаи Мукаррамага бориб, бу ерда Каъбатуллоҳни олдида кўп турганлиги ва истиқомат қилганлиги учун “Жоруллоҳ” яъни “Аллоҳнинг қўшниси”деган ном билан танилади. Имом Самъони у кишига: “Замахшарий  араб адабиётида моҳир эди, бу борада кўплаб китоблар тасниф қилган” деб таъриф берганлар.

Замахшарий Ироқ ва Хуросон шаҳарларига бордилар,  бирор шаҳарга кирадиган бўлсалар, ундан илм олиш учун атрофида инсонлар тўпланиб унга шогирд тушишар эди.

Замахшарий ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Хоразмга қайтиб келиб, айрим асарларини мана шу ерда ёзган, милодий 1143 йил, ҳижрий 538 йилда Хоразмнинг пойтахти Журжон (ҳозирги Урганч)да вафот этганлар.

 

Имом Замахшарийнинг ёзган асарлари.

Замахшарий луғат, илмул маоъний ва баён илмининг имомларидан саналади. Араб тилининг наҳв ва балоғат китобларининг кўпгина ўринларида Замахшарийнинг китобларидан далил сифатида келтирилиб, айтиладики : Замахшарий “Кашшоф”ларида шундай дедидалар, ёки “Асасул балоға” да шундай дедилар, деб айтилади,  Замахшарий араб тилининг кўпгина масаларида ҳужжат ва тўғри фикр соҳиби деб келтирилади. Замахшарий бошқаларнинг йўлига эргашадиган ва жамлайдиган ва улардан нақл қилиб қелтирадиганлардан эмас эди. Чунки у фикр ва ҳужжат соҳиб эди. Ундан бошқалар Замахшарийдан нақл қилиб иқтибос келтиришар эди.  Замахшарий тафсир, ҳадис, луғат, наҳв, илмул маоъний ва илмул баён соҳаларида кўплаб китоблар тасниф қилган эди. Мана шу китобларидан : Қуръони каримнинг тафсири борасида ёзилган “Кашшоф” номли тафсир китоби бўлиб, у муфассирларнинг раъй билан тафсир қилиш ва араб тили луғатида моҳир бўлган уламоларнинг энг машҳур китобларидан саналади.  Улусий, Абу Саувд, Насафий ва бошқа муфассир олимлар “Кашшоф” дан  нақл қилинганларини Замахшарийга нисбатини бермасдан ўзларининг асарларида келтирадилар. Замахшарийни луғат илми борасида “Асосул балоға” китоб бўлиб ушбу китоб араб тилининг лафзлари ва бирликларига катта аҳамият берилган қадимги луғат қитобларининг энг мўътабарларидан саналади. Китобни бобларини алифбо ҳарфлари бўйича тартиблаштириб ёзган. Замахшарий китобда калималарни шарҳлаган, мана шу шарҳни Қуръони Карим, ҳадиси шариф, шеърлар ва араб мақоллари билан мустаҳкамлаб калималарни мажозий ишлатиладиган ўринларини ҳам зикр қилган. Замахшарийнинг Шеър, адаб, тарих ва бошқа илмларни ўз ичига олган “Рабийул аброр ва нусусул ахброр” китоби бўлиб, китоб тўқсан саккиз бобни ўз ичига олган.  Замахшарий китобда хар бир мавзуда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини, саҳобалар, тобеинлар, обид, зоҳидларни ваараб форс шоирларининг мана шу мавзудаги шеърларини келтириб жамлаган. Замахшарийни ҳадис илми борсида “Китобул фоиқ” усулил фиқҳ борасида “Китобул минҳож” наҳв илми борасида “Муфассал” география илми борасида тоғлар ва сувлар тўғрисида “Китабул амкинати” китоби ва “Китабул муқаддиматул адаб” номли китоби бўлиб ушбу китоб арабча-форсча луғатдир.

 

Исмоилхон ИШАНОВ

 “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси