Байтуллоҳни таъмирланиши

10:57 28 Март 2019 901

ТарихдаКаъбайи муаззамани 4 бор таъмирлангани саҳиҳ йўллар билан ятиб келган. Уларнинг энг аввалгиси Пайғамбариммиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида амалгаоширилган. Бу пайтдаРосулимизнинг ёшлари 30 ёшда ва узотга ҳали нубувватетиб келмаган эди. Каъбатуллоҳни таъмир қилишга сабаб : Бу ҳақда қилинган ривоят икки хил бўлиб бринчи ривоятда : Маккага сел келиб каъбани деворларинисув ювиб кетади , натижада каъбатуллоҳ йиқилишликга яқин ҳолга келиб қолади. Иккинчи ривоятда : Бир аёл каъбаниатрофида атирни исириғга ўхшатиб тутатаётганида ўтидан илашиб пўшти каъба ёниб кетади.

Қурайш қабиласи Дорун-надва да жамланиб каъбани таъмир қилишликга иттифоқ қилишди. Аммо ишни қандай бошлашга хайрон бўлишди. Чунки каъбани таъмир қилиш учун уни йиқитиш ва уни қайтадан бино қилиш учун тош узун ёғочлар керак эди. Унданташқари маккаликлар тош билан бино қуришни билмас эдилар. Ўзлари эса уйларини лойдан бино қилардилар. Шу вақтда уларга жидданинг соҳилида денгизда бузилган кемани чиқариб тшланганлиги ҳақида хабар келди маккаликлар  у ердан узун ёғочларни олибкелишди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мисрлик бир қибитий қул сотилаётганлигини хабари келди. У қул тошдан бино қуришни биларди қулни ҳам олиб келишди.Ана энди қурилишга ҳамма нарса тайёр фақат қандай бошлашга ҳамма иккиланаётган эди. Чунки юқорида айтганимиздек каъбани қуриш учун унидеворларини йиқитиб, бузиш керак эди. Байтуллоҳни бузишликни ўйлаб,фикир қилган Аброҳани Оллоҳ қандай хорлаганини кўрган авлод ҳали тирик эди. Энди ким биринчи бўлиб ғиштларни йиқитиб беради ҳамма бир-бирига қаради. Шу пайтда Валид ибн Муғийра Холид ибн Валиднинг отаси шундай ўртадан чиқиб кабанинг бир бурчагидан тошни суғуриб олди ва уни ерга ташлаб:” Агар менга бирор кор ҳол бўлганини кўрсангиз Каъбага тегманг аксинча бўлса бу ишни бирга битирамиз”-деди ва ҳамма уйига тарқаб кетди .Қурайшликлар тонг отгунча кутишди тонг отгач эса Каъба олдига бориб қаршса Валид ўғллари билан каъбани йиқитаётганлигини кўришди уларга ҳеч нарса бўлмаганлигини кўрган қурайш битта-битта тошларини олиб ёрдамлашишди ва “ Парвардигоро яхши нийятда бузяпмиз” деб қайта-қайта такрорлаб қўрқиб хавотир билан бузишди.Каъбани йиқитишди ер билан теп-текис қилишди ҳамда пойдеворини чуқурроқ олишлик мақсадида озгина кавлашганда яшил рангдаги туянинг ўркачигаўхшаб бир-бирига суяб терилган тошларга йўлиқишди ва хайрон бўлишд ичунки бундай тошлар маккада йўқ эди.Ана шу тошлардан бирини кўтараман деб қурайшлик бир киши тошни тагига темирни тиқиб шундай кўтарган эди тош ўрнидан жилдида, унинг остидан ниҳоятда ёруғ нурчиқди ҳатто темирни ушлаган киши кўр бўлишга яқин бўлди.Қўрққанидан темирни ташлаганида тош жойига тушди нур ёпилди. Шуўринда айтиб ўтиш жоизки ер юзидаги нурнинг масдари Каъбатуллоҳ бўлади.Шуни устига жойини ўзгартирмай қуришга иттифоқ қилишди. Энди Каъбани қуришга пул маблағ керак. Қурайшликларнинг қилган қарори шу бўлдики бу каъба ер юзидаги энг покиза уй буни фақат покиза маблағ эвазига қурамиз дейишди. Шу йўсинда ҳалол ва харом пулларни таъйин қилишди харом пуллар сирасига биринчи бўлиб зино орқали топилган пул киритилди яна одамларга зулм қилиб ҳаққини бермайдиган кишини ҳам пули харом дейилди ва рибо билан топилган маблағни киритмаймиз дейишди. Аммо рибо билан шуғуллинмайдиганлари кам эди лекин барибир киритилмади. Ҳали ислом рибо харомлигини олиб келмаган бўлса ҳам ўзлари харомлигини билишса ҳам уни тарк қилмас эдилар. Ўртага ҳамма пулларини қўйиб харом саналган пулларни чиқариб ташлашган эди пул ноқис бўлиб қолди.Агар ана шу пул билан қурилса бино чала бўпқоларди. Уларни олдида икки йўл турганди ёхаром пул аралаштириб Каъбани тўлиқ қурамиз ёки чалабўлса ҳам ҳалол пулга қурамиз дейишди.

   Хозиргикунда биз кўриб турган Каъба аввал каттароқ бўлган хозирда Каъбатуллоҳни ёнида ҳижр Исмоилни кўришимиз мумкин ана шу ҳижр Исмоил аввал Каъбани ичида бўлган…

…Давоми бор…

Шамсиддин Бурхониддинов

    “Ҳидоя”ўрта махсус ислом билим юрти талабаси