“Ақоид” сўзи араб тилидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчи нарсага маҳкам боғлашлик маъносида юритилади. Шариъатимизда эса “Ақийда” мусулмон инсонларни маълум бир нарсалар билан махкам боғлаб турадиган эътиқодларга айтилади. Қилаётган эътиқодларимиз бизларнинг амалларимизга ўз таъсирини кўрсатиши учун аввало у ақийдани чуқур ўрганишимиз, идрок қилишимиз лозим. Бу ўрганганларимизни илмий асос билан қориштирмоғимиз керак. Ҳосил бўлган қоришма (илм) вақтлар ўтиши, далиллар собит бўлиши билан ҳақиқатда тўғри эканлиги тасдиқланади. Мазкур илмга бўлган ишончимиз бизнинг фикримизда қарор топганидан сўнг, бу фикр бизларнинг туйғуларимизни йўллайдиган бўлганида, биз юқорида айтган нарса(Ақийда) рўёбга чиқади.
Бизлар қилаётган эътиқодларимиз бизларнинг амалларимизга ўз таъсирини кўрсатиши учун аввало у ақийдани чуқур ўрганишимиз керак, деб айтиб ўтдик. Келинг, амалларимизга ўз таъсирини кўрсатадиган ақийдани, “Ақоид” илмининг моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишликдан бошласак.
Демак, “Ақоид” илмининг таърифи
Бу сўзга шуруъ қилмоқлигимиздан олдин “Илм” нима деган саволга жавоб олайлик!
“Илм бу ҳақиқатни ҳудди воқеъликдаги сингари идрок қилмоқликдир”
Бу гаплардан маълум бўлиб турибдики, гумонга эргашмаслигимиз лозим акс ҳолда илмни ҳақиқатда англашликдан маҳрум бўлиб қоламиз.
Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ҳақда шундай Ҳадиси шариф айтганларки, бизни юқорида айтиб ўтган фикрларимизнинг ҳаммасини шомил қилади.
“Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир”. Демак, бизлар инсоннни бир гапи билан қалтис ҳолатга тушириб қўядиган “Ақоид” га оид нарсалар ҳақида сўз юритяпмизми, албатта, илм бизларни ҳамроҳимиз бўлмоғи лозим. Аллоҳ табарок ва таоло бизларни адашиб қолишликдан, гумон гапни гапиришдан асрасин!
Энди “Ақоид” илмнинг таърифи ҳақида тўхталсак, бу илм ҳақида уламоларимиз бир қанча фикрлар билдириб ўтишган. Лекин биз булардан энг саҳиҳроғини айтиб ўтмоқчимиз:
“Ақоид илми шундай бир илмки, унда эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида бахс қилинади”. (Ал- Фиқҳул Акбар шарҳи, Мулла Али ул-қори).
Унинг мақсади
“Ақоид” илмининг номлари
Бу илм ўз тарихини босиб ўтишликда бир неча номларни бошидан ўтказган. Чунки буларга асосий сабаб бу фанни бизларгача етиб келишида турли инсонларни бу фанга билдирган фикрларидир.
Аввалда Ислом номи билан ҳозирги кундаги ҳамма фанлар тушунилар эди. Кейинчалик ундан турли хил фанлар ажраб чиқа бошлади. Шуларнинг қаторида “Ақоид” фани ҳам. Бу ажраб чиқиши ҳақида “Ақоид” фанининг тарихида етарли маълумот олмиз.
Аюбхон ТУРСУНОВ
“Ҳидоя” Ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси