Расулуллоҳнинг умматларига муҳаббатлари

12:45 27 Октябрь 2018 1462

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик. Шундай табассум қилдиларки, ҳатто тишлари кўринди". Умар розияллоҳу анҳу сўради: "Ё Расулуллоҳ, нега кулдингиз?"

Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: "Умматимдан икки киши Роббул-азза ҳузурида тиз Пайғамбаримиз (с.а.в)ни йиғлатган ҳодисалар чўктирилган ҳолда ҳисоб қилинардилар. Улардан бири: "Ей Раббим! Бу биродаримдан менинг ҳаққимни ол!" дейди. Аллоҳ таоло дейди: "Биродарингнинг ҳаққини бер!" Иккинчиси дейди: "Ей Раббим! Менинг яхшилик ва савобларимдан ҳеч нарса қолмади". Биринчиси дейди: "Ей Раббим! Гуноҳларимдан унга юкла".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овоз чиқариб йиғладилар".

Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бу ўша буюк Кун учундир. У Кун киши ўзининг гуноҳлари юклатиладиган бошқа кишига муҳтож бўлади! Ҳаққини талаб қилган кишига Аллоҳ таоло: "Бошингни кўтаргин! Жаннатларга қара!" дейди. У кимса бошини кўтариб: "Ей Раббим! Кумушдан шаҳарлар, тиллодан саройлар кўряпман. Яна ёқутлар билан безатилган...Булар қайси пайғамбарники ёки қайси сиддиқники ёхуд қайси шаҳидники?" деб сўрайди. "Ким баҳосини бера олса, ўшаники!" дейди Аллоҳ таоло. У киши яна сўрайди: "Ей Раббим! Буларнинг баҳосини беришга кимнинг қурби йетади?" Аллоҳ таоло дейди: "Сенинг". Бояги кимса: "Нима қилиб?" деб сўрайди. Аллоҳ таоло дейди: "Биродарингни кечиришинг билан!" У киши: "Ей Раббим! Биродаримни кечирдим", дейди. Шунда Аллоҳ таоло: "Биродарингнинг қўлидан ушла! Икковингиз жаннатга киринг!" дейди. Кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этиб: "Аллоҳдан қўрқинг! Тақво қилинг! Биродарларингиз орасини ислоҳ қилинг! Аниқки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни мўминларнинг орасини ислоҳ қилиб, тўғрилайди" дедилар ("Канзулумма ", 8873).

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни умматларидан бир кишининг оғир вазиятда қолиши йиғлатган эди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида умматлари тушадиган ҳол учун йиғладилар. Овоз билан йиғладилар... Сизга, эй севиклимиз Расулуллоҳ, коинот зарралари, денгизлар кўпиги, дарахтлар барги, ёмғир-у, қор томчилари, қуёшнинг алвон нурлари, наботот мевалари ададича салоту саломлар бўлсин!

 

Алишер РАХИМОВ

 “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси