Ажабо, бу қандай муҳаббат! 

12:01 11 Октябрь 2018 745

     Мустақилликнинг дастлабки йилларида динмизга жуда катта эркинликлар берилди, масжидлар очилди, мадрасларни фаолияти бошланди. Шундай кунларнинг бирида камина шаҳрмиздаги масжидда муаззинлик қилар эдим. Қуръонга бўлга муҳаббатим туфайли бобом берган эски Абдуррахмоний Қуръонни намоздан олдин келиб масжидда тиловат қилар эдим. Масжид қавмларидан кекса ёшдаги бир муйсафид ҳам доим намоз бошланмасдан олдин келиб тиловатимни тинглар эди. Кунлардан бит кун намоз вақти келиб масжид хонақасига кирсам шу кекса одам қўлида менинг Қуръонимни ушлаб, унга термулиб утирибди. мени кўрган захоти зса уни тез ўрнига қўйиб қўйди. У пайтларда Қуръон жуда кам, бўлса ҳам саноқли инсонларнинг уйида бўлар эди. Шайтон қалбимга : “У кекса одам сени Қуръонингни ўғирлаб кетмоқчи, сен Қуръонсиз қоласан эҳтиёт бўлгинг”- дея васваса сола бошлади. Раҳмоний гумон эса: “Эсинг жойидами бир оёғи гўрда турган тўрган одам сени Қуръонингни ўғирламиди”- дер эди.  Хуллас мана шу хаёллар мени камраб олди. Бир куни кизикувчанлигим ортиб у кекса одамни кузатдим.

   Одати каби кекса киши масжидга эрта келиб, хонақа атрофига назар солди.  ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Қуръонимникулига олди.  Мусҳафни ўртасидан очиб, ҳудду ўқийдиган кишидек назар солиб: “Эй Аллоҳим афсус! Мен динсизлар замонида улгайдим. Китобингни ўқий олмадим. Укишни хам билмайман. Аллоҳим ушбу байтингда меҳмонман. Зй, Аллохим  гувоҳ бўл, мен  каломингни жўда яхши кўраман”-дея, кўзларидан ёш чиқиб, мусҳафни ҳудду ёш болани эркалагандек  ўпар эди. Шунда масжид хонақасига кимдир келиб колли. Кекса киши тез кўз ёшини артиб, мусҳафни ўз урнига қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандек жойига ўтириб, олди. Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларнинг сайъ–ҳаракатлари билан Саудия Арабистонидан Мадина босмадги Қуръонлар юртимизга олиб келинди . Мен зикр қилган кекса киши хурсанд холда, Қуръони каримдан харид қилиб Парвардигорга шукрлар айтиб хонодонига кетиётганини кўрдим.  Шундай кунларни бирида  кекса одамни вафот этганини, жаноза пешин намозидан кейин эканини масжидда эълон қилишди. Жаноза вактидан олдин таъзия билдиргани хонодонига бордим. Кекса отахоннинг Катта фарзанди йиғлаб кўршиди.  У Билан бит муддат сухбатлашдим. Ана шу муддатда айтган сўзилари менга жўда каттик таъсир қилди.  У айтдики : "Дадамни бир одатилари бор эди. Хар доим уйкуга ётишларидан олдин Мусхафи Шарифни ўпиб, худду ўқийдиган кишидек очиб, унга термулиб ўтирар эдилар. Аллохнинг кудратини карангки, умрларининг охирида Қуръонни бағриларига бсган холода жон таслим қилибдилар”- деди.

Ажабо, бу қандай муҳаббат! 

Хозирги Кунда Курьони Карим  юртимиз китоб дуконларини тулдириб турибди. Агар укишни билмасак урганиш учун имкониятлар чексиз. Купчилигимизниг уйимизда Курьон неча кунлаб, чанг босиб  колиб кетади.  Агар бир киши бизга қимматбахо тухфа ҳадя қилса уни очишга шошиламиз.   Қуръони Карим Аллоҳнинг бизга, яъни бандаларига берган  энг катта ҳадясидир. Уни очишга шошилайлик.

 

Обидхон ИКРАМОВ

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси