МАЛАЙЗИЯ МАСЖИДЛАРИГА БИР НАЗАР

16:32 10 Март 2018 726

                                   Алишер Анваров

Ҳидоя ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Малайзиянинг МТСР Халқаро лойиҳаси ғолиби

 

Мен Малайзиянинг MTCP (Malaysian Technical Cooperation Programme-Малайзия техника ҳамкорлик дастури) ғолиби сифатида Куала Лумпурдаги INTAN (Давлат бошқаруви институти -Institute Public Administration-) институтида 3 ой таҳсил олдим.

  Куала Лумпур асосан қатор паст-текислик, чакалак ўрмонли ҳудудларни ўзлаштирилган жой ҳисобланади. Иқлими намлиги сабабли кўпчилик янги ташриф буюрганлар нафас олишларида қийинчилик туғдиради.

Мен ўқиган курс Давлат тизимида Ахборот технологиялари Бошқаруви (Information Technology Management in the Public Sector) деб аталган.

Таҳсил асосан ҳафтада 5 кунни ташкил этади. Дарс жадвалида Ахборот технологиялари Бошқарувига тегишли қатор фанлар киритилган. Ундан ташқари ҳар бир тингловчи ўзи тақдим этган лойиҳаси бўйича тақдимот қилади. Унга алоҳида вақт ажратилади.

 Институт хоналари микрофон ва овоз кучайтиргичлар ҳамда онлайн Интернет билан жиҳозланган замонавий аудиториялардан иборат.

Дам олиш кунлари қатор тарихий обидалари, масжидлари билан танишдим.


Собиқ бош вазир Муҳаммад Баҳодирхон ташаббуси билан Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги эгизак бино – Куала-Лумпур шаҳар маркази ёки дунёда яна бир ном – Петронас (Petrol-oil-Gaz яъни бензин-ёнилғи ва газ компанияси) миноралари номи билан танилган мажмуанинг ички қисмидаги масжидни шарқона амалий санъат услубида безалган. Ҳар куни эрта тонгда Петронас(Бензин-ёнилғи ва газ компанияси)ни юқори қисмдан кўриш учун билетлар тарқатилади. Қатор туристлар, қизиқувчилар кўрсатилган соат бўйича ташриф буюрадилар. Эгизак бинони энг юқори бир-бирига уловчи ойнаванд қисмига чиқилади.     

Куала-Лумпур шаҳар марказидаги шарқона услубда безаган йирик 8 минг кишилик масжидлардан Ал-Бухорий оқ-масжиди - Асли авлоди бухоролик бўлган катта олим - Саид Мухтор ал-Бухорий деган малайзиялик олим номи билан аталади.

Малайзия замонавий дунёда турли халқлар маданияти кесишган мамлакатдир.

 

Яъни малайларнинг исломий маданияти, хитойликлар ҳамда ҳиндлар маданияти. Бу этник уйғунлик унча катта бўлмаган Малайзияда муносиб ўрин тутган.

         Малайзия ўз олий ўқув юртлари ҳамда масжидлари билан мақтанса арзийди. Курортлардан ташқари бу мамлакатда томоша қилиш ҳамда ҳордиқ чиқариш учун арзийдиган жойлар жуда ҳам кўп.

        Малайзияга ташриф буюрган ҳар киши киши бутун Осиёнинг ҳамда қатор Макка, Мадинадаги тавоб қилинадиган жойларни ажойиб макетларини кузатиш имкониятига эга бўлади. Ҳақиқатдан ҳам Малайзия ҳудудида турли маданиятлар, услублар ва динлар аралашган: будда ҳайкаллари, мусулмон масжидлари ва христиан черковлари билан қўшничилик алоқаларида бўлса, мустамлакачилик архитектура бинолари ва хитой ибодатхоналари замонавий осмонўпар бинолар билан бир кўчада уйғунлашиб кетган. 

Малайзия масжидларига хос бўлган яна бир нарса-бу никоҳ ўқиладиган равоқ-залдир. Бу жойда тўй маросимлари никоҳи ўқилади.

Масжидлар шарқона амалий санъат услубида ўймакорлик, ганчкорлик санъати билан безалганлиги сабабли, кўплаб туристлар қизиқувчилар тинмай ташриф буюради. Шу аснода аёллар учун махсус авратни тўсиш учун махсус плаш-тўн тарқатилади. Фақатгина шу кийимни кийибгина, ичкарига кириш мумкин. 

Деярли барча масжидларнинг дастлабки қаватларида намоз ўқилади. Юқорисида эса алоҳида кутубхона, дарсхона, қабулхона, турли Қуръон тадбирлари ўтказишга мўлжалланган зал жойлашган. Бу заллар Қуръон мусобақалари учун хизмат қилади. Бу ерда йил бўйи турли ёшдагилар ўртасида Қуръон мусобақалари, Исломий тадбирлар кўтаринки тарзда ўтказилади. Барча жараёнлар Малайзия телевидениеси томонидан намойиш этиб борилади. Бундан ташқари

Куала Лумпур ва Теренгану ҳудудларида биринчи марта ҳажга, умрага борувчиларга учун махсус Саъй қилинадиган ҳамда рамзий макетли Каъбани айланадиган жойлар тайёрланган. Бу жойда бўлажак ҳожилар амалий машғулот ўтайдилар.   

         Масжидларда имом хутба ўқиш жойи деярли бир ярим метрда юқорида бўлиб, Жумъа куни имом маъвизалари чап ва ўнг томонда икки тили Малай ва араб ёки малай ҳамда инглиз тилларида тақдимот кўринишида чиқиб туради. Ибодат қилувчиларнинг баъзилари тушунмасалар компьютер тақдимотидан англаб оладилар    

Деярли барча масжидларда аёллар бемалол намоз ўқишлари учун, хонақоҳ ичида алоҳида улкан тўсқичлар билан таъминланган. Меҳмонхоналар ҳамда Университет ётоқхоналарида Қибла кўрсаткичи шифтга чиройли тарзда чизиб қўйилган, бунга қараб намоз ўқийдиган томонингизни аниқлаб оласиз. Ҳар бир хонада жойнамоз ва муқаддас Қуръон китоби жойлаштирилган. Институтлар масжидлари 5 вақт намоз вақтлари электрон соат орқали автоматик азон айтгич ўрнатилган.  

Tags:   span