Китоблар кўргазмаси ташкил этилди

11:18 24 Декабрь 2020 141

Билим юртида ЎМИнинг 11.09.2014 йил 01А/066-сонли “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда билим юртининг 30.11.2020 йил 01A/086-сонли буйруғига асосан сентябр ойида ўтказилаётган “Қуръони карим ва тажвид ва нутқ маданияти” фанлари ойлиги режасининг 6-бандига мувофиқ билим юрти ахборот ресурс маркази билан келишган ҳолда 23.12.2020 йил куни Араб тили ва балоҳат фанига оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада 100 га яқин Араб тили ва балоғат фанига оид китобларнинг муаллифи, мазмуни ҳамда чоп этилган нашриёти ҳақида маълумотлар ҳамда талабаларни қизиқтирган ва китобларга оид саволларга тўлиқ жавоблар берилди.

Бу каби ташкил этилаётган китоблар кўргазмаси талабаларда ўзгача таассурот уйғотиб, илм ва китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилмоқда.

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом

билим юрти матбуот хизмати