Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасидаги "Қорилар мусобақаси-2018" якуни ҳақида

23:03 13 Март 2018 569

Наманган вилояти, Наманган шаҳар “Имом Аъзам” масжидида  жорий йил 12-март  куни “Қорилар мусобақаси-2018”нинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ҳам иштирок этди.

Мусобақа икки йўналиш;

Биринчи қисмда ҳифз йўналиши,

Иккинчи қисмда эса тиловат йўналиши бўйича ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган Низоми асосида ўтказилди.

Иштирокчилар савти, Қуръон хифзи, тараннумига қараб балланди.

Мусобақада ҳифз йўналиши бўйича 9 нафар, тиловат йўналиши бўйича 9 нафар, жами 18 нафар талабалар иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра ўринлар қуйидагича аниқланди.

Ҳифз йўналиши бўйича;

биринчи ўринни 1-курс талабаси Эргашев Умархон,

иккинчи ўринни 3-курс талабаси Абдулходиев Довудхон,

учинчи ўринни 1-курс талабаси Бобуржон Исоқовлар эгалладилар.

Тиловат йўналиши бўйича;

биринчи ўринни 1-курс талабаси Зиявитдинов Азим,

иккинчи ўринни 4-курс талабаси Усманов Абдусамад,

учинчи ўринни 3-курс талабаси Шукрулло Абдуллаевлар эгалладилар.

Барча қатнашчиларга совринлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Билим юрти миқёсида ҳар икки йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган Эргашев Умархон ва Зиявитдинов Азимга мусобақанинг Республика босқичида иштирок этишларига йўлланма берилди.