Қабул - 2020-2021

11:34 13 Июнь 2020 5465

#ҚАБУЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2020-2021 ўқув йили учун қабул эълон қилади.

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

1. Паспорт (электрон шаклда);

2. Аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;

3. Тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

Ҳужжатларни топшириш карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг qabul.muslim.uz портали орқали масофавий тарзда амалга оширилади.

Ҳужжатлар 2020-йил 20-июндан 10-июлгача қабул қилинади.

 

#ИМТИҲОНЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

 

“ҲИДОЯ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ ҚУЙИДАГИ МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА 

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАЙДИ

Код: 3120601

 

Касб:                              - Исломшунослик

Ихтисосликлар:       -  Исломшунос, имом-хатиб 

Ўқиш муддати:          -  4 йил (ТЎЛИҚ ШАРТНОМА АСОСИДА)

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом

билим юрти қабул ҳайъати

Tags:   Қабул