Тинч диёр - жаннат диёридир

08:30 14 Февраль 2021 26

Ота боболаримизни қўлларини дуога  очишганда; “Илоҳим жаннатмакаон юртимз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”-деб дуо қилишади. Ушбу дуо замирида Аллоҳ таъоланинг муборак каломидаги Иброҳим а.с. дуолари эсга тушади. У зот яшаб истиқомат қилган юртлари Маккани ҳаққига: "Эй, Роббим, бу (Макка)ни тинчлик шаҳри қилгинг ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларга (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин!” ( Бақара 126 оят) деб:- дуо қилдилар. Шу дуо мана бир неча минглаб йилларки инсоният тилида тўхтамайди. Ҳақииқатан инсонга кўпгина неъматларни берилган бўлсаю-у  тинчлик каби неъмат бўлмаса бошқа неъматларни лаззати татимайди.

Тинчлик сўзи араб тилида Салам, Ислом маъноларини ўз ичига олади. Саккизта жаннат бўлса бирининг номи Дарус-салам деб номланган,  яна бир маъноси “амн”  Аллоҳ таъло Қуръони каримда марҳамат қилади. “Аллбатта тақволи зотлар (у кунда) осойишта  жойда” , “Улар у жойда хотиржам бўлган ҳолларида ҳар турли мевани чорлайдилар” (Духон 51,55 оятлар). Ушбу оятлар мазмунида ҳам жаннатнинг жаннатлиги тинч ва хотиржамлигида эканлиги маълум бўлади. Кексаларимизни бир ажойиб дуоларидан яна бири “Жаннатмакон юртиимзга кўз тегмасин”-деб дуо қилишади.. Юртнинг жаннатга қиёс қилишлиги унинг тинчлигида ва шу заминда яшаётган кишиларни осойишта хаёт кечиришликларидадир.  Демак тинчлик хукм сураётган диёрни жаннатга қиёс қилса арзийди. Афсуски, айрим мамлакатларда  бўлаётган  қонли тўқнашулар  шу юртининг аҳолисини пароканда қилмоқда, ётиш ва туришида ҳаловат йўқ. Энг ачинарлиси, баъзи ғараз ниятли гуруҳлар ўзларини ушбу разил ишларида муқаддас динимиздан ниқоб сифатида фойдаланмоқдалар. Муслмонман деса ҳам, уни қимматли ҳаётини мусулмонлиги сақлаб қола олмаяпти, ер юзида энг улуғ ва ҳотиржам бўладиган маскан бу масжиддур. Инсон масжидда сокин ва тинч холида Аллоҳга дуо қилиб ёлворади ва ибодат қилади.. Қуръони каримда: “Унга (Каъбага кирган киши омонда бўлур)”.( Оли Имрон 97оят) дейди.  АфсускиИроқ ва Суриядаги  террорчи гуруҳ ИШИДчилар таълим даргоҳларни ёндириб, масжидларни портлатиб юбораётгани жуда даҳшатли ҳолатдир.  Имонли инсонни ларзга келтирадиган мақсадлари Маккани вайрон қилишдек разил ишларига нима деб баҳо берса бўлади. Аллоҳ  ўзини муққаддас шаҳрини Ислом дини хали араб диёрларида ёйилмасдан олдин ўзини байтига қасд қилган Абраҳа ва қўшинлари қандай холга тушганини мана ўн тўрт асрки Қуръонда тиловат қилиб келинади. Мусулмон дунёсини фахр ифтихори бўлган ушбу улуғ масканга бўлган муносабатларидан уларни хақиқий қиёфаси аён бўлади. Биз юртитмиздаги барча  имомлар ва дин ходимлари  ушбу ўринда динимизни ниқоб қилиб ўзини манфур ишларни амалга ошраётган кимсаларга доим сергак туришимиз ва ушбу мавзуда гапиришлик  хеч қачон бизни чарчатмслиги  керак. Аллоҳга шукурлар бўлсини  биз ҳали уруш кўрмадек, албатта бу тинчлик хаётини таъминлаш бошида мухтарам юртбошимиз ва  минглаб юрдошларимизни самарали меҳнати турибди. Хусусан, Муҳтарам юртбошимиз “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида таъкидлаганларидек биз имомлар ҳалқ ичида соф ислом динмизни, миллий ва диний қадриятларимизни, ислом ниқобида қилаётган разил ишларини мутлоқо диндан эмаслиги тушинтиришлик  асосий  вазифамиз эканлигини ангалаб хеч қачон   чарчамаслигимиз лозим. Тинчлик ва осойишта юртда бунёдкорлик ишлари бўлади, одамлар  хотиржам ибодат қилади, хонадинидан йироқлашган инсон оила ва фарзандлар ҳаққида ташвишланмайди, энг муҳими келажакка ишонч билан қадам босади.

 

Ривожитдин Насритдинов

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти

маънавий маърифий масалалар бўйича

мудир ўринбосари