Бошқа мавжудотлар ҳам йиғлайдими?

10:30 23 Ноябрь 2018 646

Бошқа мавжудотлар ҳам йиғлайдими?

Кўзёш тўкиш фақат инсонга хос эмас. Бошқа мавжудотлар, жумладан, жинлар ҳам, бўлак жонли ва жонсизлар ҳам йиғлайди. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам илк паллаларда хурмо ёғочига суяниб хутба ўқир эдилар. Кейин минбар тайёрланди. У Зот минбарга чиқиб хутба ўқийдиган бўлдилар. Қуриган хурмо оғочи эса бу айрилиққа чидаёлмади, гўдак йиғиси каби овоз билан йиғлади. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушдилар, келиб, гўдакни қучоқлагандек дарахтни қучоқладилар... Шундан сўнг ёғоч тинчланиб, йиғисини тўхтатди.

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Агар мен уни

қучоқламаганимда, албатта, қиёматга қадар йиғлаган бўлар эди"("Руҳул

баён " тафсири, 2-жилд 104-саҳифа).

ЙИҒИНИНГ САБАБЛАРИ

Киши ўн хил сабабга кўра йиғлайди:

1. Севинчдан.

2. Қайғу ва ғамдан.

3. Келган раҳматдан.

4. Қўрқувдан.

5. Ёлғондакам.

6. Жамоани ўзига эргаштириш учун.

7. Муҳаббатдан жўшиб.

8. Бирор оғриқдан.

9. Зулмдан ва заифликдан.

10. Мунофиқлик туфайли ("Руҳул баён", 3/476-477).

Хулоса қилинса, йиғи икки хил бўлади: мақталган йиғи ҳамда қайтарилган йиғи.

КИТОБ ВА СУННАТГА УЙҒУН БЎЛМАГАН ВА ҚАЙТАРИЛГАН ЙИҒИ

Улар қуйидагилардир:

Пайғамбаримиз (с.а.в)ни йиғлатган ҳодисалар

1. Риёкорлик билан йиғлаш.

2. Мен ҳақимда гапирсинлар деб йиғлаш.

3. Ўзини аҳлуллоҳ (Аллоҳ дўсти) деб кўрсатиш учун йиғлаш.

4. Моддий бир сабаб билан йиғлаш.

5. Дунёвий нарсалар учун йиғлаш.

6. Маййитга овоз чиқариб йиғлаш.

7. Қўлдан кетганига хафа бўлиб йиғлаш.

Амалларда ният жуда муҳимдир. Амалларнинг мақбул булиши учун икки шарт керак:

1. Амалнинг Китоб ва суннатга уйғун бўлиши.

2. Ният холис Аллоҳ учун бўлиши.

Ўзига маънавий бир мақом олиш ва халққа сўзини ўтказиш учун йиғлашнинг ҳеч бир

қиймати йўқдир.

Зеро, Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Муҳаққақ, амаллар ниятларга қарад бўлади. Ҳар кимсага фақатгина ният қилгани (нарсаси) бордир", деб

марҳамат қилганлар.

 

                                                                               Саидасрор Нақибханов

 “Ҳидоя” Ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

ёшлар  иттифоқи аъзоси