Намоз ўқигувчининг одоби: Боши очиқ ҳолатда намоз ўқишлик ва унинг ҳукми

16:30 02 Апрель 2019 1018

     Ҳозирги кунларда биз намозхонларнинг бошимиз яланг ҳолатда бирор бир узрсиз намоз ўқишларимиз кўпайиб кетмоқда.Агарда намозхон намознинг шартларини,рукнларини бажарган ҳолатда бўлса,албатта боши яланг ҳолатда бирор бир узрсиз намоз ўқиса ҳам намози қабул бўлаверади иншаа Аллоҳ.Аммо бу,бизларга мерос қилиниб қолдирилган ҳадиси шарифларга,неча замонлардан буён амал қилиниб келинаётган Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф бўлади.Бош яланг ҳолатда намоз ўқишликнинг бир ҳунук кўриниши ҳам шуки,бунда Яҳудий ва Насронийларга ўхшаб ибодат қилишлик бордир.Чунки улар бош яланг ҳолатда ибодат қиладилар.Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам биз умматларига буюриб айтадиларки;

,,Сизлардан бирингиз агарда намоз ўқийдиган бўлса,либосини кийиб олсин.Чунки Аллоҳ Азза ва Жалло зийнатланишликка ҳақликроқ бўлган зотдир.Қачонки сизлардан бирингиз намоз ўқимоқчи бўлсаю, уни икки либосидан бошқа ҳечнарсаси бўлмаса,бас изорланиб олсин.Бирорталарингиз ҳам ўз намозида яҳудлар каби ўраниб олмасин"-деганлар!

     Шу хусусда саҳобаю киромларда бўлган бир иккита ҳолатларни ҳам келтириб ўтсакда,шоядки биз намозхонларнинг ибодатларида зийнат ҳисобламган бош кийимларда намоз ўқишларимиз кўпайса...!

 Нофиъ розияллоҳи анҳу айтадиларки; ,,Бир куни мени Ибни Умар розияллоҳу анҳу кўриб қолдилар.Шунда менга танбеҳан савол бериб айтдилар.,,Агарда сени бирор бир ерга қандайдир иш билан юбормоқчи бўлсам шу ҳолатингда борасанми?"-дедилар.Шунда мен ,,Йўқ бу ҳолатимда бормайман"-дедим.Умар розияллоҳу анҳу менга жавоб қилиб, ,,Зийнатланишликка ҳақликроқ бўлган зот Аллоҳ Таолодир".Умар розияллоҳу анҳу Нофиъ розияллоҳу анҳуни кўрган вақтларида у киши бошлари яланг ҳолда эдилар.Шу сабаб ҳам у кишига танбеҳан шундай деб савол берган эдилар.Яна Нофеъ розияллоҳу анҳу ўзлари шунга ўхшаш бўлган бир воқеани айтиб берадилар. ,,Кунларнинг бирида мен ҳашакхонада эдим.Мен намоз ўқиётган вақтимда ибни Умар кирдилар.Ваҳоланки мен,бир либосда намоз ўқиётган эдим.Шунда ,,Сени икки либосга кийинтирайинми?"дедилар.Мен эса ,,Ҳа"дедим.Ибни Умар эса яна савол бериб,  ,,Ўйлаб кўрчи,агарда мен сени баъзи мадина аҳлига бир либосда юбормоқчи бўлсам,сен шу бир либосингда борасанми?" ,,Йўқ"деб жавоб қайтарган эдим, ,,Безаниб олишликка Аллоҳ ҳақликроқми ёки инсонлар?"дедилар.

    Бундан келиб чиқадики,албатта биз мусулмонларнинг одатларимизга кўра,ўзимиз суйган ва ҳурмат қилган инсонларнинг ҳузурларига бошимиз яланг ҳолатда чиқишни ёқтирмас эканмизми,нима учун энди биз Оламларнинг холиқи,егаси бўлган зотнинг ҳузурига ибодатларимизда бошимиз яланг ҳолда чиқамиз?! Инсонларнинг ҳузурига бошкийимсиз чиқишликни хуш кўрмас эканмизми демак,намозимизга ҳам шу сабаб кароҳият етиб қолади.Шулардан ҳам келиб чиқиб,бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда бирор бир узрсиз бош кийимсиз намоз ўқишлик макруҳ ҳисобланади.

     Намозда зийнатни олишлик керак эканлиги борасида ояти Карима ҳам нозил бўлган.

,,Ей одам болалари ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг.Еверинг,ичаверинг ва исроф қилманглар Зийнатланишлик борасида бир неча уламолар ҳам ояти каримадан тушуниб етган  қарашларини билдириб ўтишган.Булардан бир иккиталарини ҳам келтириб ўтсак мақсадимизга мувофиқ бўлар эди иншаа Аллоҳ. Мовардий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки ,,Зийнатни олишлик у либослар билан безанишликдир"-деганлар.Абу Ҳайён роҳимаҳуллоҳ эса ,,Билиб олса бўладики,Зийнатланишлик у Аллоҳ Таолога ҳар бир намоз чоғида энг гўзал ҳолатда безанишликдир.Бунга авратни ёпиб зийнатланишлик кирмайди.Чунки авратни ёпишлик у мутлоқ буюрилгандир"деганлар.Чиндан ҳам бу келтирилган маънолар жуда равшандир.Ояти каримадан тушуниб олсак ҳам бўладики,зийнатланишлик бу-бошни ёпишлик эканлигида шак-шубҳа йўқлигини.Исломдам аввалдаги ҳолатларга ҳам қарайдиган бўлсак ўша кунлардан бошлаб токи ҳозирги кунгақадар амал қилиниб келинаётган ишлардандир.Бирор бир кишини ўша вақтларда ҳам мусулмонларнинг сафларида намоз чоғида боши яланг ҳолатда кўрилмас эди.Умумий қилиб олганимизда ҳамРосулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва саллам кўп ҳолларда бош кийим кийиб юрганликларини ҳам бу ерда таъкидлаб ўтиш даркор.Шулар сабаб намозимиз гўзал ҳолатда мақбул бўлиши учун ҳам зийнатланишни энг юқори поғонасида бўлиб,намозга киришмоқлигимиз биз мўмин-мусулмонларга лозим бўлади.

 

Маъсумхон Раҳманов

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим  юрти талабаси