Ислом динида марҳумни ювиш ва кафанлаш

17:47 15 Март 2019 977

Таълим муассасаларида фан ойликлари ўқув тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, фан ўқитувчиларининг педагогик махоратини ошириш, уларнинг ижодий изланишлари ва мехнатларини рўёбга чиқаришда муҳим омиллардан биридир.

Жорий йил  15 март куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида март ойи хатоба ва педагогика ва психология фанлари ойлига муносабати билан, режага мувофиқ 33-34-гуруҳ талабаларига “Хатоба” фанидан  фан ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов томонидан “Ислом динида марҳумни ювиш ва кафанлаш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.

Дарс самарадорлигини ошириш мақсадида Наманган шаҳридаги кекса, тажрибали отахон  Абдуқаҳҳаров Махмудхон хожи бувани таклиф этилди. Дарс ташкилий қисмдан сўнг устоз Обидхон домла Ислом динида инсон вафот этгандан сўнг, қандай амаллар қилиш суннатлиги, фиқҳий китобларда баён қилиб ўтилгандек маййитни ювиш ва кафанлаш тартиб қоидаларни тушунтириб ўтди. Шундан сўнг назарий билимни амалий жиҳатларини кўрсатиб берилди.

Дарс сўнгида талабаларни мавзу бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Обидхон Икрамов

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси