Аждодлар меросини ўрганилди

15:13 22 Декабрь 2020 78

Билим юртида муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижроси ҳамда 2020-2021 ўқув йилида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган “Маънавий – маърифий” тадбирлар режасининг 3-бандига ва “Ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар” тадбирлар режасининг 2-бандига мувофиқ билим юрти талабалари жорий йил 22-декабр куни “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида ёшлар иттифоқи билим юрти етакчиси Аброрхўжа Рашидов, маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин Насритдинов ва  билим юрти 4-босқич талабалари (35-36-37-38-гуруҳ) ҳамда гуруҳ раҳбарлари Ҳошимов Нуриддин, Ахунжанов Қобилхонлар иштирокида саёҳат тадбири давом эттирилди.

Саёҳатнинг бугунги манзили – Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган “Балиқли-кўл” ҳамда “Султон Увайс Қароний” мажмуаси билан танишишдан бошланди. Мажмуада талабаларга “Султон Увайс Қароний” масжиди имом хатиби Мавлонов Баҳодир томонидан тобеъинлардан бўлган улуғ ва фазилатли аллома Увайс Қароний ҳаёти ва фаолияти, унинг эзгу иш ва амалларии ҳақида тарихий манбалар асосида батафсил тушунча берилди.

Бундан ташқари талабалар мажмуа таркибидаги музей ва музейдаги “Қуръон карим” китоби ҳамда эски қўлёзмалар билан яқиндан таништирилди. Мажмуа билан танишиш жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шунингдек, талабалар Президентимз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан қайта таъмирлаб фойдаланишга топширилган “Султон Увайс Қароний”нинг мақбараларини зиёрат қилдилар. Мақбарани зиёрати жараёнида талабалар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддиларни ҳақиларига дуо хайр қилинди.

Билим юртида маънавий ва маърифий руҳдаги бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимизни яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик  ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом

билим юрти матбуот хизмати